DataLife Engine / Тошкент метросида 22 ёшли йигит ўзини поезд йўлагига ташлади

Тошкент метросида 22 ёшли йигит ўзини поезд йўлагига ташлади

"Тошкент метрополитени" ДУКнинг хабар беришича, метрополитеннинг "Пушкин" бекатида 2000 йилда туғилган фуқаро қасддан поезд йўлагига ўзини ташлаган.

Бу вақтда поездлар ҳаракати 5 дақиқага тўхтатилган ва машинистнинг тезкор тўхташи натижасида фуқаро омон қолган.

Корхонанинг қўшимча қилишича, ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
14-04-2022, 19:09
Вернуться назад