DataLife Engine / Наманганда 2 ёшли қизчанинг қўли электр гўшт майдалагичга кириб кетди

Наманганда 2 ёшли қизчанинг қўли электр гўшт майдалагичга кириб кетди

Кеча, 14-апрел куни соат 18:55 да Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 2 ёшли қизчани эҳтиёцизлик оқибатида электр гўшт майдалагичга қўли кириб кетганлиги бўйича ташвишли хабар келиб тушди.

Шунга кўра зудлик билан бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали шифокорлари билан биргаликда махсус-асбоб анжомлар ёрдамида қизчанинг қўли гўшт майдалагичдан чиқариб олиниб, қизчанинг қўли асраб қолинди. Ҳозирда қизчанинг ахволи яхши.
15-04-2022, 13:17
Вернуться назад