Баҳодир Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.
Баҳодир Юсупов 1961 йил 16 августда Учқўрғонда таваллуд топган. Маълумоти олий, 1982 йили Тошкент политехника институтини, 1997 йили Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Фаолияти давомида халқ хўжалигининг турли тармоқларида самарали меҳнат қилган. Шу жумладан, у 2004-2009 йилларда Чуст тумани ҳокими, 2010-2015 йилларда Наманган вилояти ҳокими, 2016-2017 йилларда Косонсой тумани ҳокими, 2017-2018 йилларда Республика фермерлар Кенгаши раиси, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимларида иш олиб борган.
2019 йилдан ҳозирга қадар Косонсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Баҳодир Юсупов халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи йўлидаги фидокорона меҳнатлари учун Президент фармони билан “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.