DataLife Engine / АҚШ Украинадаги инқироздан энг катта «манфаатдор» - депутат

АҚШ Украинадаги инқироздан энг катта «манфаатдор» - депутат

Европарламент депутати Дейли АҚШ Украинадаги инқироздан асосий манфаатдор эканини айтди. Бу ҳақда «Lenta.ru» манбаси хабар бермоқда.

Украинадаги инқироздан энг катта фойда олувчи АҚШ ва унинг ҳарбий-саноат компаниялари, Европа эса қочқинлар оқими ва Россияга қарши иқтисодий санкциялар оқибатлари билан курашишга мажбур. Бу ҳақда Европарламент депутати Клер Дейли CGTN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Вашингтоннинг Россияни заифлаштириш учун можаро қўзғатишдан манфаатдорлиги инқироз ҳалигача ҳал этилмаганининг асосий сабабидир», - дейди сиёсатчи.

Дейли Украина инқирози даврини АҚШ саноати учун «бахтли кунлар» деб атади, чунки бу товарлар, қурол ва жиҳозлар учун янги бозорларни яратиш учун зарур шарт-шароитларни яратади. «АҚШнинг баъзи вакиллари Германия каби мамлакатларда бутун саноатнинг банкрот бўлишини истайди. Афтидан, Германия раҳбарияти бунга рози бўлишга тайёр» деди Европарламент депутати.

Аввалроқ Пентагон матбуот котиби Жон Кирби Америка қуролларининг Украинага етказиб берилиши ҳар куни амалга оширилаётганини, ҳар бир партия Киевдаги АҚШ ҳамкорларининг «тўғридан-тўғри қўлига» тушишини айтган эди.
5-05-2022, 23:38
Вернуться назад