DataLife Engine / МБ Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар бўйича изоҳ берди

МБ Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар бўйича изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган олтин тангалар расмлари тарқалди. Ҳолат юзасидан Марказий банк расмий маълумот берди.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим  воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиб келинади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бугунги кунда Марказий банк томонидан Президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаган.
6-05-2022, 10:35
Вернуться назад