Норин тумани 1-сектор штабида туман ҳокимининг ташаббуси билан Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими, туман ҳокимининг хотин-қизлар масаласи бўйича ўринбосари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази хамкорлигида "Мехнат ярмарка"си ташкил этилди.
Жараёнда 1-сектор ҳудудидаги "Норин текс" МЧЖ, "Мир сити" МЧЖ каби йирик корхоналар ва "Хаққулобод текс", "Нияратекс", "Униформтекс" каби ўрта ва кичик корхоналар бўш иш ўринлари билан қатнашишди. 43 нафар аёлларга ушбу корхоналарга ишлаш учун йулланмалар берилди.