Бугун вилоят ҳокимлиги Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар котибияти мудири М.Абдураззоқов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Норин туманидаги бош мутахассиси А.Атахоновлар иштирокида туман Халқ таълими бўлимига қарашли 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби педагог ходимлари ва ўқувчилари билан ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида сухбат ўтказилди.
Учрашувда дунё давлатлари миқёсида тобора авж олиб бораётган глобаллашув жараёнлари, "оммавий маданият" ва унинг ёшлар онгига салбий таъсирлари, хусусан, ёшлар ўртасида турли ноқонуний диний оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини олдини олиш, уяли алоқа воситалари орқали тарқатилаётган нохолис ахборотлар, шунингдек, вақт деб аталмиш энг улуғ неъматдан оқилона фойдаланиш хусусида фикрлар алмашилди.