DataLife Engine / 9 май куни байрам салюти ташкил этилади

9 май куни байрам салюти ташкил этилади

Жорий йилнинг 9 май куни кечқурун 21:00да Тошкент шаҳрида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил этилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев АОКАда ўтган брифингда маълум қилди.

Байрам муносабати билан Шон-шараф музейида Мудофаа вазирлиги томонидан 30 дан зиёд нуфузли ташкилотлар ходимлари, фан арбоблари иштирокида “II жаҳон урушида эришилган ғалабаларга ўзбекистонликларнинг қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро амалий конференция ўтказилган.

Шунингдек, фронтдан келган мактубларни жамлаган “Аскарлар мактублари” туманлар кесимида ва алифбо шаклида номлари битилган “Ватан фидойилари” китобларининг нишона нусхалари тайёрлангани айтилди. Мазкур китоблар 10 май кунигача чоп этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг жорий йилнинг 29 апрелидаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” Фармонига мувофиқ уларнинг ҳар бирига 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти, топширилмоқда.
6-05-2022, 19:43
Вернуться назад