Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги 27 сессиясида Наманган вилояти ҳокимининг Маълум қилишича Наманган вилоятида келгуси йилда вилоятда 10 та Олий таълим муассасаси ташкил этилади.
Жумладан:
- Халқаро рақамли университет (IDU-International digital university) Наманган филиали (Буюк Британиянинг Вулверхемптон университети билан);
- Покистон Ислом Республикасининг Лаҳор Университети билан ҳамкорликда “The international university of Namangan” университети;
- IMPULS BSR” МЧЖ томонидан Давлат хусусий шерикчилик асосида Нодавлат олий таълим муассасаси;
- “QAQNUS INDUSTRY” МЧЖ устав капитали асосида давлат улуши бўлмаган “Усмон Носир номидаги Наманган университети”;
- “Янги аср университети” хусусий университет;
- Қозоғистон билан ҳамкорликда “Outlet vodiy” МЧЖ томонидан Ижтимоий-гуманитар ҳалқаро университет;
- Ихтисослаштирилган Ибрат мактаби қошида Хорижий тиллар университети;
- Наманган давлат университети қошида Педагогика институти;
- Наманган давлат университети қошида Жисмоний маданият институти;
- Наманган муҳандислик-технология институти негизида “Наманган тўқимачилик саноати технологияси институти” ташкил этилади.