Ўзбекистонда энг қиммат автомобиль рақами сотилди
Кеча, 6 май куни 50 777 ZZZ рақам белгиси аукционда 669 600 000 сўмга сотилди.
Рақам авторақамлар онлайн аукционида жорий йилнинг 29 апрель куни савдога қўйилган. Унинг бошланғич нархи 135 миллион сўм бўлган.
Рақамни 669 600 000 сўмга Наманган вилоятида яшовчи фуқаро сотиб олган. Авторақамни расмийлаштириш учун фуқарога Наманган шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 38-уйда жойлашган, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБга келиши сўралган.
7-05-2022, 12:12
Вернуться назад