Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреевга Варшавадаги совет жангчиларига қабристонида гулчамбар қўйишга уриниш пайтида ҳужум қилишди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Россия элчиси ва унинг ҳамроҳлигидаги дипломатларга қизил бўёқ сепишган. Тажовузкор кайфиятидаги поляклар ва украинлар унинг йўлини тўсиб, ҳақорат қилишган. Воқеадан сўнг Андреев қабристонни полиция ходимлари ҳамроҳлигида тарк этишга мажбур бўлган. Кейинроқ у жиддий жабрланмаганини маълум қилган.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова бу воқеага муносабат билдирди.
“Неонацизм ишқибозлари яна бир бор ўз юзларини кўрсатишди – ва у қонли. Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари ҳайкалларини бузиб ташлаш, қабрларни таҳқирлаш, энди эса ҳар бир номусли киши учун муқаддас бўлган кунда гул қўйиш маросимини барбод қилиш ва бусиз ҳам ошкор нарса – Ғарбда фашизмни тиклаш йўли танланган”, - деб ёзди у ўзининг телеграм каналида.