Норин туманидаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Катта Ўлмас маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Турдивой ота Маматов хонадонига вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, туман сектор раҳбарлари ва бошқа жамоатчилик вакиллари табрик учун бордилар.
Вилоят раҳбари "Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттириш баробарида 15 миллион сўм миқдорида бериладиган бир марталик пул мукофоти, совға-саломлар, озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотларини топширди. Отахонлар билан дилдан суҳбатлашди.