G7 давлатлари етакчиларининг расмий баёноти Оқ уй сайтида эълон қилинди:
"Биз Путинни, шунингдек, Россиянинг Украинага бўлган агрессиясидаги шерикларини, жумладан Лукашенко режимини халқаро ҳуқуқ доирасида жавобгарликка тортиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни ишга соламиз”, дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Беларус Республикаси ва Россия Федерациясига қарши янги санкцияларни эълон қилди: икки давлатнинг 2,6 минг нафар мансабдор шахслари санкциялар рўйхатига киритилади.