DataLife Engine / Боррелл: "ЕИ Украинани тиклаш учун Россиянинг валюта захираларини бериш ҳақида ўйлаши керак"

Боррелл: "ЕИ Украинани тиклаш учун Россиянинг валюта захираларини бериш ҳақида ўйлаши керак"

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат хизмати раҳбари Жосеп Боррел фикрича, Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг музлатилган валюта захираларини Украинани урушдан кейинги реконструкцияга ўтказиш ҳақида жиддий ўйлашлари керак, деди. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

Жосеп Боррелл Financial Times газетасига берган интервьюсида Қўшма Штатлар терроризм қурбонларига товон тўлаш ва мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Афғонистон марказий банкидаги миллиардлаб доллар захираларини афғон халқига беришни таъкидлаган бир пайтда нега Россияни валюталарини тиклаш ишларига йўналтиролмаймиз. Бу ҳақда яна бир бор ўйлаб кўриш керак деган Боррел ўз интервьюсида.

«Мен жуда ёқлаган бўлардим, чунки бу мутлақо мантиқий» - деди Боррел.

Урушнинг бошида ЕИ ва бошқа Ғарб давлатлари Россия Марказий банкининг 300 миллиард долларга яқин олтин-валюта захираларини музлатиб қўйган эди.

Financial Times газетасининг ёзишича, Европа Иттифоқи аллақачон бу пулларни урушдан кейин Украинани тиклаш учун қандай ишлатиш ҳақида ўйлай бошлаган, бироқ Брюссел ҳозирча ҳеч қандай расмий таклиф ва режалар билан чиқмаган.
10-05-2022, 08:16
Вернуться назад