Умида Маҳмудовна Мамаджонова Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Наманган вилояти “Ишга марҳамат” мономаркази директори лавозимига тайинланди. У мазкур лавозимда ишлаган, вилоят ҳокимининг ўринбосари бўлган Динара Якубованинг ўрнида иш бошлади.
Умида Мамаджонова 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик - технология институти) тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Наманган шаҳридаги 49-сонли болалар боғчасида (мактабгача таълим муассасаси) тарбиячи бўлиб бошлаган.
Янги тайинловга қадар, яъни 2014 йилдан буён ҳозирга вақтга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари котибияти, ҳокимликнинг маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш масалалари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.