Бугун, 22 декабрь куни халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар раислари, жамоатчилик фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Бугунги сессияда туманнинг янги ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков томонидан тақдим этилган Дилмурод Ғафурович Қодиров номзоди Косонсой туман депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Бугунги кунга қадар Норин тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Дилмурод Ғафурович Қодиров туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дастурини туман Кенгашида тақдимот қилди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан Дилмурод Ғафурович Қодиров туман ҳокими этиб тасдиқланди.