9-май "Хотира ва қадирлаш куни" муносабати билан "Шўрариқ" МФЙда футбол мухлиси Азизбек Холматов хотирасига бағишланиб футбол мусобақаси ўтказилди. Соат тонги 8:00дан кечки 24:00гача давом этган бахсларда 18 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Даставвал жамоалар 4 та гурухга бўлинган холда бахсларга киришдилар.
Кескин ва муросасиз ўткан ўйинлар натижасига кўра:
1-ўринни 1993-йиллар
2-ўринни 1991-йиллар
3-ўринни 2004-йиллар жамоалари эгалладилар.
Бундан ташқари ушбу футбол мусобақасида якунида 6 та номинациялар бўйича ғолиблар аниқларди.
Унга кўра, Энг интизомли жамоа - 2005-йиллар жамоаси
Энг яхши дебютант футболчи - Комилжонов Шерозбек(2005)
Энг яхши ёш даврозабон - Тошпулатов Давронбек(2003)
Энг яхши дарвозабон - Алижонов Санжарбек(1993)
Энг яхши ёш футболчи - Ибрагимов Шохжахон(2004)
Энг яхши футболчи - Валижонов Элшодбек(1998) ғолиб деб топилди ҳамда уларга эсдалик совғалари топширилди.