DataLife Engine / Ангрен шаҳар ҳокими вафот этди

Ангрен шаҳар ҳокими вафот этди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов хасталикдан сўнг 44 ёшида вафот этди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. У бу лавозимга январь ойида тайинланган эди.

Нуритдин Абдураҳимов январ ойида Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланган эди. У 1978 йилда шу вилоятнинг Пскент туманида туғилган.

Ангрен ҳокимлиги сайтида
ёзилишича, Нуритдин Абдураҳимов Тошкент молия институтини тамомлаган (бакалавр — 1999, магистратура — 2001).

Ўтган йиллар давомида Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, «Ўзкимёсаноат» компанияси, Иқтисодиёт вазирлигида ишлаган.

Ҳоким этиб тайинлангунига қадар Абдураҳимов 2018 йилдан Ўзбекистон президенти Администрациясининг етакчи консультанти сифатида фаолият юритган.
11-05-2022, 13:39
Вернуться назад