DataLife Engine / "Е-Антикоррупция" лойиҳаси ишга туширилади

"Е-Антикоррупция" лойиҳаси ишга туширилади

“Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–240, 11.05.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан, қуйидагиларни назарда тутувчи "Е-Антикоррупция" лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;

“Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри”ни шакллантириш ва юритиш;

коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш.

Лойиҳа “E-Anticor.uz” электрон платформасида амалга оширилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январгача давлат бошқаруви органларида қуйидаги талаблар асосида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги автоматлаштирилган тизим жорий этилади:
11-05-2022, 20:14
Вернуться назад