Давлат солиқ қўмитаси энди масофавий электрон тўловлар учун ҳам харидлардан 1 % миқдорида кешбэк тўланишини хабар қилди.
Электрон тижорат платформалари – “marketpleys” ларнинг ахборот тизимлари ёрдамида масофадан туриб амалга оширилган харидлар учун ҳам кешбэк тўланади.
Бу Солиқ органлари ахборот тизимларининг электрон тўловлар – Paynet, Oson, Click, Payme, Apelsin, ATTO ва бошқаларнинг интеграцияси эвазига амалга оширилади.