DataLife Engine / МАҚСАДИМИЗ - АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ

МАҚСАДИМИЗ - АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ

Юртимизда аҳоли даромадларини ошириш, айниқса, эҳтиёжманд фуқароларга бу борада амалий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Норин туманининг 1-секторида 21 та маҳаллада субсидия асосида 20 бошдан товуқ ва уни парваришлаш учун жиҳозлар озуқалари билан тарқатилди.   

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудидаги хонадонларни ўрганиш чоғида паррандаларни кимга бериш кераклигини аниқладилар. Улар тавсиясига биноан ҳар бир ҳудудга борилди ва мутахассислар иштирокида парранда боқиш қоидалари ҳам тушунтирилди.

- Бугунги кўмакдан аҳоли унумли фойдаланишни ҳам билиши керак. Бу каби ташаббуслардан оилалар доимий даромадларига эга бўлмоқда.  Ва бунинг ортидан тадбиркорликни бошлашлари ҳам керак, - дейди туман ҳокими Жўрабек  Нурматов.
11-05-2022, 20:45
Вернуться назад