Бугун Маънавият ва маърифат маркази Норин туман бўлими ва туман Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда Қоратери маҳалласи ҳамда ушбу ҳудудда жойлашган 37-мактаб ўқувчи ёшлари учун "Кўчма кутубхона" лойиҳаси ташкил этилди.
Мазкур лойиҳа ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини янада кучайтириш, аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш мақсадида туман бўйлаб давом этмоқда.
Ташкил этилган кўчма кутубхонага 80 дан зиёд ўзбек, жаҳон ва болалар адабиётлари қўйилди.
Лойиҳа давомида кўчма кутубхонага 28 нафар кенг аҳоли вакиллари ва ўқувчи ёшлар аъзо бўлдилар.