Кеча Президент раислигида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилган эди. Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилишини таъкидлар экан, фермерларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида катта режалар амалга оширилишига эътиборни қаратди.
Норинкапа аҳоли ва маданият дам олиш марказида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари учун ташкил этилган йиғилишда ана шу масалалар атрофлича муҳокама этилиб, вазифалар белгилаб олинди.
Вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Жўрабек Нурматов иштирок этган тадбирда жорий йилги ғалла етиштириш, ҳосилни ўз вақтида талофатсиз йиғиб олишда қилинадиган ишлар белгиланди. Фермерлар учун янги имкониятлар эшиги очилаётганлиги, бундан унумли фойдаланиш кераклиги таъкидланди.