Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан жаҳон бозори ҳамда минтақавий биржалар нархлари таҳлил қилиниб, 1 тонна ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нарх — 3 млн сўм бўлиши эълон қилинди.
Бу нархга бозорлардаги нархлардан келиб чиққан ҳолда ҳар чоракда тузатишлар киритилади.