Американинг спорт анжомлари ишлаб чиқарувчи Nike компанияси Москванинг "Спартак" клуби билан ҳамкорликни тўхтатди.
Компания бундай қарорга УЕФА томонидан Россия футболига қарши қўлланилган санкциялар сабаб бўлди.
РПЛнинг барча клублари 2022/2023 йилги мавсумда еврокубокларда иштирок етишдан четлаштирилди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, "қизил-оқлар" раҳбарияти янги либос етказиб берувчи ҳамкорни қидиришни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Nike компанияси 17 йилдан бери "Спартак"нинг техник ҳамкори ҳисобланади.