DataLife Engine / “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида давра сухбат бўлиб ўтди

“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида давра сухбат бўлиб ўтди

Бугун 12 май 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида юқори синф ўқувчилари билан ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида давра сухбат бўлиб ўтди. 

Учрашувда туман ҳокими маслаҳатчиси А. Қўчқаров, туман ҳокимлиги бош мутахассиси А. Атахoнов ҳамда М.Азимжановлар биргаликда "Ижтимоий Маънавий муҳитни соғломлаштириш, Маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш,  Давлат тилида иш юритиш ҳамда Лотин алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтилиши" ҳамда "Дунё давлатлари миқёсида тобора авж олиб бораётган глобаллашув жараёнлари, "оммавий маданият" ва унинг ёшлар онгига салбий таъсирлари, хусусан, ёшлар ўртасида турли ноқонуний диний оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини олдини олиш, уяли алоқа воситалари орқали тарқатилаётган нохолис ахборотлар, шунингдек, вақт деб аталмиш энг улуғ неъматдан оқилона фойдаланиш" хусусида фикрлар алмашилди ва инсон қадри энг юксак баҳоланадиган юртимиз тинчлиги ва осойишталигини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилди.
12-05-2022, 16:52
Вернуться назад