Норин туман суди,суд биносида, очиқ суд мажлисида судья Б.Эргашевнинг раислигида айбланувчига А.О исми шахсга нисбатан ҳукм ўқилди.
Судланувчи А.О исми шахс М.Абдухалилов 2020 йил 28 октябрь куни соат 17:00ларда Норин тумани, Ҳаққулобод шаҳар ҳудудига келиб, “Сабина-Шохбек” МЧЖга қарашли қурилиш материаллари дўконига харидор сифатида кириб, ушбу ердан сотувчини чалғитиб, савдо дўкони кириш эшигида чап томонидаги стол устида турган умумий нархи 6.000.000 сўмлик жами 2 дона 3.200.000 сўмлик “Samsung A41” ва 2.800.000 сўмлик “Redmi Not8” уяли телефон аппаратларини ўғирлаб бошка шахсларга сотиб юборганлик ҳолати аниқланган.
Судланувчи А.О исми шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57,59-моддаси 3-қисми тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича Норин туман суди раиси Б.Эргашев