Ўзбекистон аёллар футбол клублари ўртасидаги Осиё чемпионатининг Ғарбий минтақа учрашувларига мезбонлик қилади.
“Ушбу учрашувлар 20-26 август кунлари бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Эрон ва Иорданиянинг жамоалари иштирок этади”, - дейилади ЎФА хабарида.
Шарқдаги турнирда Таиланд, Тайпей ва Мянма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Икки зона ғолиблари ўртасидаги финал ўйини октябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган