Ҳаққулобод, Ҳақулобод ёки Хаққулобод?
Маълумки сўнги йилларда тилга бўлган эътибор кучайиб бормоқда, бунга мисол сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сон Фармоишига асосан туманимизда бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди. Туманимиздаги ўзбек тилига ёт бўлган реклама ва эълонлар, пештахталар, панолар олиб ташлаш, уларни мусодара қилиш ишлари амалга оширилди. Лекин шу ишларнин орасида бир асосий муаммо ечилмай келмоқда. Биламизни туманимизни бир қанча ерларида туман марказини кўрсатувчи белгилар, пештахталар, йўналишдаги автотранспорт воситалари ва кўплаб бошқа белгиларда туман марказининг номи бўлмиш Ҳаққулобод сўзи ҳар хил тарзда ёзиб келинмоқда. Бунга туманимиздаги кўп сонли тил вакиллари беэътибор, маъсулиятсиз ва номардларча кўз юмиб келмоқда. Ҳўш азиз туманимизнинг тил вакиллари сизларга бир саволимиз бор. Туманимиз маркази бўлмиш Ҳаққулобод шаҳри аслида қандай ёзилади? Ҳаққулободми, Ҳақулободми ёки Хаққулободми?
11-11-2021, 18:47
Вернуться назад