Литва Россия Федерациясининг газ, нефт ва электр энергиясидан бутунлай воз кечади. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Дайнюс Крейвис маълум қилди.
"Бу бизнинг Украина билан бирдамлигимизнинг ифодасидир, биз Россия ҳарбий машинасини бизнинг пулимиз билан молиялашига йўл қўя олмаймиз", деди Дайнюс Крейвис.