DataLife Engine / Ўзбекистон бозорига OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компанияси жалб қилинмоқда

Ўзбекистон бозорига OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компанияси жалб қилинмоқда

Меморандумда Ўзбекистон Республикаси бозорига кириш бўйича OneWeb компаниясининг геостационар бўлмаган сунъий йўлдошли алоқа тизими хизматлари билан боғлиқ бир қатор тадбирлар, шу жумладан, тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш ва OneWeb сунъий йўлдошларидан фойдаланиш учун давлатнинг асосий эҳтиёжларини аниқлаш кўзда тутилган.

Меморандум доирасида «Ўзбеккосмос» агентлиги ва OneWeb компанияси инновацион паст орбитал сунъий йўлдош телекоммуникация тизимидан фойдаланиш масалалари бўйича экспертиза марказини ташкил этишга келишиб олдилар.

Томонлар чекка ҳудудлар ва бориш қийин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларини, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналарни OneWeb алоқа сунъий йўлдошлари орқали юқори тезликдаги кенг полосали Интернет билан таъминлашни амалга ошириш учун зарур чораларни кўришга келишиб олдилар.

«Ўзбеккосмос» агентлиги Бош директори Шухрат Кадиров – «OneWeb компанияси билан меморандум имзоланиши космик алоқа соҳасини ривожлантириш соҳасида муҳим воқеа ҳисобланиши, Ўзбекистон Республикасида OneWeb телекоммуникация хизматларининг мавжудлиги эса давлат ахборот технологияларини ривожлантириш дастурларида назарда тутилган вазифаларни самарали амалга ошириш ва республиканинг чекка ҳудудларини ҳам инновацион алоқа хизматлари билан таъминлаш имконини беради» деб таъкидлади.
22-05-2022, 06:56
Вернуться назад