Барчамизга маълумки, республика бўйлаб маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимига очиқ мустақил танлов эълон қилиниб, номзодлар суҳбатдан ўтказилиб, саралаш ишлари олиб борилган эди.
Худди шундай амалий ишлар Норин туманида ҳам изчиллик билан амалга оширилди.
Туман 1-сектор штабида Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимга тавсия этилган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими Жўрабек Нурматов иштирок этди
Учрашув давомида хозирги кунда ёшларни қийнаб келайотган энг асосий муаммолар ечимини топиш,уларни бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш буйича таклифлар кўриб чиқилди.