“Бриллиант лига” – жаҳон чемпионатидан кейинги нуфузли ўринда турувчи мусобақа.
Сафина Садуллаева “Бриллиант лига”да ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантирш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 6 август куни енгил атлетика бўйича Польшада “Бриллиант лига” мусобақаси бўлиб ўтган.
Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича жаҳоннинг энг кучли спортчиларидан бири бўлган ўзбекистонлик Сафина Садуллаева “Бриллиант лига” мусобақасида олтин медални қўлга киритган.
Шу тариқа, Сафина жаҳон чемпионатидан кейинги нуфузли ўринда турувчи мусобақада ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айланди.