Норин туманида мустаққилигимизнинг 31-йиллиги байрами арафасида туманимизнинг 2022-2023 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастури доирасида Тўда МФЙ ҳудудидаги "SHIFO OLAMI" ХК томонидан "Ахолига хизмат кўрсатиш маркази" лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд.сўм бўлиб шундан, 4 млрд.сўм ташаббускор ўз маблағлари ҳамда 1 млрд.сўм Миллий банк кредити маблағлари хисобидан амалга оширилди.
Шифохона 30 ўринга мўлжалланган. Янги фаолиятини бошлаган шифохонада 10 нафар янги иш ўринлари яратилди.