“Мунтазам йўтал ва нафас қисилиши ўпка саратонининг ривожланиши белгиси бўлиши мумкин”, - дейди Буюк Британия соғлиқни сақлаш миллий хизмати (NHS).
Ўпка саратонининг асосий белгилари нафас олиш тизими билан боғлиқ. Айниқса, йўтал ва нафас қисилиши. Шунингдек, қуйидаги аломатлар саротон белгиси бўлиши мумкин:
- нафас олиш йўлларидаги доимий инфекциялар
- йўталганда қон чиқиши
- нафас олиш ёки йўталда оғриқ ёки ноқулайликлар
- мунтазам чарчоқ ҳисси ва қувват йўқолиши
- иштаҳа йўқолиши
- ҳеч қандай сабабсиз тана вазнининг камайиши
Бироқ, экспертларнинг айтишларича, йўтал пайдо бўлиши ёки нафас олиш билан муаммолар ҳар доим ҳам саратон касаллигига чалинганликни билдирмайди.