DataLife Engine / Норин туманида вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Норин туманида вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Норин туманида вояга етмаган ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда куни кеча мактаб ўқувчиси томонидан содир этилган жиноятчилик бўйича туман маданият марказида кенгайтирилган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Бунда Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов, Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ойбек Хўжақулов, туман прокурори Бахтиёр Ҳалилов, туман ички ишлар бўлими раҳбари Умаржон Абдувалиев томонидан таъсирли маърузаси тингланиб, тегишли мактаб масъулларига қонуний чора кўриш бўйича кўрсатма берилди.
Йиғилишда туман ҳокими мактабдаги ўқувчилар давомати,  тартиб-интизом,  ўқувчи ва ўқитувчиларнинг билим,  малакасини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб,  якуни бўйича муҳокома йиғилишлари ўтказилиш бўйича топшириқ берди. 

Мазкур йиғилишда тегишли соҳа вакиллари,  мактаб директори,  унинг ўринбосарлари,  маҳалла раислари ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.
24-12-2021, 13:25
Вернуться назад