Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-167-сонли қарори ижроси Норин туманида ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Бугун Норин тумани ҳокимлиги, Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида 60 йил ва ундан ортиқ вақтда бирга турмуш қуриб яшаб келаётган мўътабар инсонлар учун “Бирга яшаш саодати” тадбирлари ташкил қилинди.
Тумандаги “Қўшариқ” маҳалласи, Мустақиллик кўчаси, 38-уйда яшовчи Қосимов Хусанбой ота ва Хадича ая Солиевалар 60 йил, “Янги тонг” маҳалласи, Сайхун кўчаси, 45-уйда яшовчи Рахмончаев Тўлашмирза ота ва Рахмончаева Арофатхон ая 64 йил, “Катта Яйдоқ ” маҳалласи, Ж.Мелибоев кўчаси, 174-уйда яшовчи Отахон ота Асқаров ва Асқарова Азизахон ая 65 йил, Тошлоқ маҳалласининг Мустақиллик кўчаси 38-уйда яшовчи Асқаров Акрамжон ота ва Санталатхон ая Асқаровалар 60 йилдан буён биргаликда турмуш қуриб яшаб келмоқдалар ва фарзандлар, набира ва эваралар ардоғига эришишмоқдалар.Бу оилалар туманимизнинг энг намунали ва ибратли оилаларидан ҳисобланади.
Кексалик гаштини сураётган ва узоқ вақт бирга яшаб келаётган бу оилаларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси,ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва ҳар бир оилага бир миллион сўмдан рағбатлантириш маблағлари топширилди ва уларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами билан табрикланди.