Туман ҳокими Жўрабек Нурматов 2-сектор ҳудудидаги Қўшариқ ва Отбозор маҳаллаларида бўлиб, у ерда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар агентлигининг вакили билан маҳалладаги аҳолининг турмуш тарзи, аҳолининг имкониятлари бўйича суҳбатлашди.
Туман ҳокими аҳоли хонадонида иссиқхона, паррандачилик, тикувчилик ва бошқа турдаги йўналишларда тадбиркорлик қилиб даромад топаётган оилалар билан учрашди.
Жумладан, Чегара кўчасида яшовчи фуқаро Ёдгоров Иномиддин иссиқхонасида қулупнай етиштириб, қизил чувалчанг боқмоқда.
Тегирмон кўчада яшовчи тадбиркор Хусанова Гулсора пар кўрпа ва ёстиқ тикмоқда.
Шу кўчада яшовчи Рахимов Одилжон хонадонида от боқиш билан шуғулланиб келмоқда.
Маҳаллада ана шундай тадбиркорлик қилиб келаётган фуқаролар билан туман ҳокими учрашиб, маҳаллабай ишлаш бўйича бугунги кундаги уларни қийнаб келаётган муаммолар ва камчиликлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ берди.