1991 йилда туғилган Э.Э. ва 1988 йилда туғилган З.Г. 2022 йилнинг 10 январь куни "RAYONA QUTLUG’" номли масъулияти чекланган жамиятни ташкил қилиб, 1 август кунига қадар фаолият олиб борган. Шу даврда фуқароларга автомашина ҳамда уй-жойларни бошланғич тўловни 10 фоиздан 50 фоизгача миқдорда тўлаб, қолган пулларни 40 иш кунидан 3 йилгача бўлган муддатда бўлиб тўлаш имконини берувчи шартлар асосида олиб бериши мумкинлигини билдиришган. Мижозларни ишонтириш мақсадида улар билан шартнома тузишган. Бироқ МЧЖ мансабдор шахслари фуқаролар томонидан бошланғич тўлов сифатида тўланган пулларни, яъни дастлабки олинган маълумотга кўра 2.000.000.000 (икки миллиард) сўмдан ортиқ миқдордаги пулларни ноқонуний равишда ўзлаштиришган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.