"Адолатли суд тизимисиз ҳеч қандай ривожланиш бўлмайди. Ва бугунги суд тизими катта ислоҳотларга муҳтож.
Айни дақиқаларда Сардор Умрзоқов куни кеча Сенат томонидан тасдиқланган Олий суднинг янги раиси Бахтиёр Исломовни жамоага таништирмоқда. Йиғилиш жуда кескин ва танқидий ўтяпти. Чунки бугун жамоатчиликнинг аксарияти суд тизимидан мутлақо норози" — дея Комил Алламжанов ўзининг телеграм каналида маълум қилди.