Бу ҳақда Индонезиянинг Москвадаги элчиси Хосе Таварес маълум қилди.
Унга кўра, Россия ва Украина президентларига Индонезия раҳбари тегишли таклифномалар юборган. Агар Путин ва Зеленский ноябрь ойида бўлиб ўтадиган саммитга келса, мамлакат учрашувни ташкиллаштиришда ёрдам беришга тайёр.
Аввалроқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россия томонининг Москвада бўлиши формати (шахсан ёки масофадан туриб) саммит олдидан дарҳол аниқланишини маълум қилганди.
Шу билан бирга, яқинда Кремль Россия ва Украина президентларининг учрашуви учун ҳеч қандай шарт-шароит йўқлигини таъкидлади.