Халқаро энергия агентлиги (ИЕА) ойлик ҳисоботини эълон қилди:
ОПЕК+ мамлакатлари июл ойида ўз келишувларини 523 фоизга бажарди: ОПЕК – 359 фоизга, “ОПЕКга кирмайдиганлар” – 800 фоизга, Россия – 719 фоизга.
Украинада ҳарбий операция бошланганидан бери Россиядан АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Буюк Британия, Япония ва Жанубий Кореяга нефт экспорти кунига 2,2 миллион баррелга камайди.
Бироқ, бу ҳажмларнинг учдан икки қисми аллақачон бошқа бозорларга йўналтирилган. Улардан асосийлари Ҳиндистон, Хитой ва Туркиядир.