Бугун, 24 декабрь куни Бангладеш жанубидаги Жалакати туманида одамларни олиб кетаётган уч қаватли паром ёниб кетди. Оқибатда 38 киши халок бўлган. Бу ҳақда Qalampir.Uz нашри «Reuters» нашрига таяниб хабар бермоқда.
Маълум бўлишича ҳодиса мамлакат жанубида, кема пойтахт Даккадан Жалакати орқали Баргуна томон кетаётганда юз берган. Маълумотларга кўра паромда 500 киши бўлган.
Қидирув гуруҳлари ходимлари қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти.
Тахминий маълумотларга кўра, ёнғин двигател хонасида содир бўлган ва у ердан бутун кема бўйлаб тарқалган.
Ҳозиргача 38 жасад топилган, 100 га яқин одам куйиш жароҳати билан шифохонага юборилган.