Бугун, 11 август куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида эркак бино томида ток уриши оқибатида вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Хабарларда ҳодиса камера тасмасига муҳрланиб қолгани айтилади.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, марҳум (провайдер монтажчиси) буюртма асосида автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасига келган. У бино томига чиқиб, Wi-Fi тармоғини ўрнатмоқчи бўлган вақтида, ток уриши оқибатида вафот этган
"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.