Тез кунда Гулистон шаҳрини Фарғона водийси билан боғловчи “Гулистон - Қўқон” (Тожикистон орқали) вилоятлараро-шаҳарлараро йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
Қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир марта амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Гулистон шаҳридан жўнайдиган автобус “Ховособод” ҳамда Фарғона вилояти яқинидаги “Андархон” чегара божхона постлари орқали Қўқон шаҳрига етиб боради. Йўловчиларда хорижга чиқиш паспорти бўлиши талаб этилади.
Ушбу йўналишнинг масофаси 264,3 километр бўлиб, йўл ҳақи 50 минг сўм атрофида бўлиши кутилмоқда.