DataLife Engine / Кимларга қўзиқорин истеъмол қилиш мумкин эмас?

Кимларга қўзиқорин истеъмол қилиш мумкин эмас?

Парҳезшунос Анжелика Дювальнинг айтишича, ошқозон-ичак тракти касаллигидан азият чекаётганларга қўзиқорин иистеъмол қилиши мумкин эмас.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, организм учун қўзиқоринни ҳазм қилиш қийин.

Ўт пуфаги ёки ошқозон ости бези да муаммоси бўлган инсонлар қўзиқоринларни истеъмол қилмаслиги керак. Бу ҳазм қилиш жараёнини узайтиради ва организм заҳарланишига олиб келади”, - дейди Анастасия Дюваль.

Унинг айтишича, яхши ҳазм бўлмаган овқат ичак микрофлорасига жиддий таъсир қилади. Бу эса метеоризмга, турли яллиғланишларга сабаб бўлади.

Парҳезшуноснинг айтишича, ҳатто ошқозон-ичак касалликлари бўлмаган инсонларга ҳам ҳар куни қўзиқорин истеъмол қилиш мумкин эмас. Уни ҳафтада бир-икки маротаба истеъмол қилган маъқул. Шунингдек, куннинг биринчи қисми қўзиқоринларни истеъмол қилиш учун қулай пайт.
12-08-2022, 09:51
Вернуться назад