Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга боради. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди.
Россия Президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан ўтказилаётган норасмий учрашувга МДҲга аъзо давлатларнинг 8 тасининг раҳбари келади. Булар Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов.
Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ҳам норасмий учрашувда иштирок этади. Бироқ Молдова Президенти Майя Сандунинг ташрифи ҳақида маълумот йўқ.