Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга қиймати 35,9 миллион долларга тенг бўлган 60,6 миллион литр автомобиль бензини импорт қилинган.
Ўзбекистон 6 ойда энг кўп Россиядан 48,8 миллион литр, Туркманистондан 11,7 миллион литр автомобиль бензинини импорт қилган.
Мамлакатда январь-июнь ойларида 562,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.