DataLife Engine / Наманган вилояти ҳокимлигининг коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи тайинланди.

Наманган вилояти ҳокимлигининг коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигида бугунги бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Наманган вилояти ҳокимлигининг бош юристи вазифасида ишлаб келган Дониёр Пулатович Эрматов Наманган вилояти ҳокимлигининг коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи этиб тайинланди. 

Маълумот учун Дониёр Эрматов 1983 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Наманган давлат университетини хуқуқшунослик факультетини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби лавозимидан бошлаган.
 
2007-2011 йилларда Наманган шаҳар прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчи, Наманган туман прокурорининг ёрдамчиси, вилоят прокуратураси бўлим прокурори, 2012-2015 йилларда Наманган вилояти  адлия бошқармаси тизимида турли вазифаларда фаолият юритган. 

У 2016 йилдан шу кунга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг бош юристи вазифасида ишлаб келаётган эди.
24-12-2021, 19:49
Вернуться назад