АҚШ Мудофаа вазирлигининг Колумбия округидаги таҳлилий маркази тадқиқотчиси Жанна Мантуанинг айтишича, Украинадаги жанглар оқибатлари Америка ҳарбий ҳамжамиятига мутлақо кутилмаган тарзда таъсир қилиши ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайишига олиб келиши мумкин.
У асосий сабаб сифатида АҚШлик ёлланмаларнинг шафқатсиз зарбалар остида қолгани деб кўрсатди. Украинадаги уруш Ироқ ёки Афғонистондаги урушларга ўхшамайди. У ерда ёлланма аскарларнинг устунликлари анча кам ва улар ўзларидан устун кучга қарши шиддатли жангларда қатнашадилар.
Украинадан қайтган ҳарбий хизматчилардан бирининг айтишича, у илгари ҳеч қачон бундай қарама-қаршиликни кўрмаган. Россия иттифоқчи кучлари олдида Толибон* (БМТ санкциялари остида) шунчаки ҳаваскор.
"Бу ерда бизни доимий равишда самолётлар ва дронлар бомбардимон қилишмоқда. Танклар, бронетранспортёрлар, пиёда жанговар машиналар, сиз тасаввур қилишингиз мумкин бўлган ҳамма нарса бу ерга кўчирилди ...
Улар жуда яхши жиҳозланган, ҳаво ҳимоя кучлари ва ўт очиш нуқталарини босиш воситалари бор. Бу ғалатаи бўлса ҳам, менда ўзимизнинг эски душманимизга нисбатан ҳурмат туйғуси пайдо бўлди", деди ёлланма аскар.
Бундан ташқари, Мантуанинг сўзларига кўра, Украинада америкаликлар душманни "инсонийликдан маҳрум қилиш"га қодир эмас. Яқин Шарқда улар душмандан "узоқлашиши" мумкин эди. Украинада улар “анъанавий душман” образига мос келмайдиган европаликлар билан урушмоқда...